Кермондаги терактни уюштирган шаҳидлардан бири тожикистонлик экани аниқланди
5 январь куни кечқурун Эрон Ахборот ва миллий хавфсизлик вазирлиги Кермонда генерал Қосим Сулаймонийни хотирлаш маросимида ўзини портлатган икки террорчидан бири Тожикистон фуқароси эканини маълум қилди. У ҳақда маълумотлар йўқ. Иккинчи шаҳиднинг шахси ҳозирча аниқланмаган.
Агентлик, шунингдек, ушбу терактга алоқадорликда мамлакатнинг олтита вилоятидан 12 нафар гумонланувчи қўлга олинганини хабар қилади.
“4 январь куни эрталаб Керман шаҳри чеккасида ҳалок бўлган икки террорчи томонидан фойдаланилган бино аниқланди, бу биноларни ижарага берган шахслар ҳам қўлга олинди”, — дейилади вазирлик хабарида. “Мамлакатнинг олти вилоятида ўтказилган навбатдаги амалиётлар давомида террорчиларни қўллаб-қувватлаган гуруҳнинг тўққиз нафар аъзоси аниқланиб, қўлга олинди”.
Вазирлик Кермондаги терактнинг барча эҳтимолий иштирокчиларини қўлга олиш бўйича операция давом этишини маълум қилган.
Ахборот вазирлигининг баёноти портлашлар қурбонларини дафн этиш маросимидан бир неча соат ўтганидан сўнг чиққан. Сўнгги маълумотларга кўра, 89 киши, жумладан, тўққиз нафар бола ҳалок бўлган, яна 300 га яқин киши жароҳат олган, улардан баъзиларининг аҳволи оғир.
Бу портлашлар Эроннинг 1979 йилги Ислом инқилобидан кейинги энг қонли воқеасига айланди.
Шарҳлар