КХДР чиқинди солинган 20 га яқин ҳаво шарини Жанубий Корея томонга учирди
Шимолий Корея 20 га яқин чиқинди солинган шарларни Жанубий Корея томонга учирди. Бу ҳақда “Ёнхап” агентлиги Жанубий Корея ҳарбийларига таяниб хабар беради.
Қайд этилишича, Шимолий Корея беш кунлик танаффусдан сўнг чиқиндиларни ташлаш кампаниясини қайта бошлаган.
Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси Сеул ҳудудида ўндан ортиқ ахлат пакетлари топилганини билдиради. Уларнинг орасида ташвиқот варақалари ҳам бор.
Ҳарбийлар таҳлилдан сўнг хавфли моддалар топилмаганини қайд этди.
Улашиш:
Шарҳлар