Киевда 2024 йил учун “кучли” режа тайёр, бироқ Ғарб қуроли кечикиш билан келяпти

Фото: Delfi

“Украинанинг 2024 йил учун “ кучли” режаси бор”, – деди Украина мудофаа вазири Рустем Умеров “Украина. 2024 йил ″ конференциясида. Шу билан бирга, мудофаа вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, Ғарб ҳарбий ёрдамининг ярмига яқини Украинага кечикиб келмоқда.

“Биз муваффақиятга эришиш учун мумкин бўлган ва имконсиз ҳамма нарсани қиляпмиз. 2024 йил учун режа аллақачон мавжуд. Биз бу ҳақда очиқ гапирмаймиз. У кучли, нафақат умид беради, балки 2024 йилда ўз натижасини ҳам беради. Биз хавфсизлик ва мудофаа кучларининг барча таркибий қисмлари билан ишлаймиз. Мен ҳаммадан миннатдорман”.

Рустем Умеров, Украина мудофаа вазири

Умеров Россия ва Украина ўртасидаги уруш Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг йирик ҳарбий можаро эканини таъкидлади: “3200 км узунликдаги фронт чизиғимиз бор, 1200 км узунликдаги фронт чизиғида шиддатли жанговар ҳаракатлар олиб борилмоқда”.

Ғарб ҳарбий таҳлилчиларининг фикрича, Украина жорий йилда кенг кўламли ҳужум операцияларини ташкил эта олмайди ва унинг 2024 йилдаги асосий вазифаси фаол мудофаа ва 2025 йилдаги ҳужум учун ресурсларни тўплаш бўлади.

Шу билан бирга, Умеров Киевдаги анжуманда Ғарб ҳарбий ёрдамининг ярмига яқини Украинага кеч етиб келаётганини, бу эса йўқотишларга олиб келишини айтди.

Умеровнинг таъкидлашича, истеҳкомларни қуриш Украина учун муҳим иш йўналиши бўлиб қолмоқда – Украина Мудофаа вазирлиги бу ишни бошқа идоралар билан мувофиқлаштиради. – Бунда бизнинг Давлат махсус транспорт хизмати, Қуролли Кучларни қўллаб-қувватловчи қўшинлар қўмондонлиги ҳам иштирок этмоқда. Ҳозир биз бир неча мингдан ортиқ кучли пунктларни жиҳозладик – улар қанча ва нималигини, отиш позицияларини айтмайман”, – деди вазир.

Қурол-яроғ ҳақида гапирар экан, у «конструкторлик бюросидан жанг майдонида жанговар фойдаланишгача бўлган масофа Украинада дунёдаги энг қисқаси» эканлигини таъкидлади ва Украина томони «уни янада қисқароқ қилиш» устида ишлаётганини қўшимча қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.