КХДР етакчиси Ким Чен Ин янги турдаги танкни синовдан ўтказди

Foto: KMTA

КХДР етакчиси Ким Чен Ин танк экипажлари мусобақасида янги турдаги жанговар машинани синовдан ўтказди, деб хабар бермоқда Корея Марказий телеграф агентлиги (КМТА). Мусобақаларга давлат раҳбари билан бирга мудофаа вазири Кан Сун Нам ва Корея халқ армияси бош штаби бошлиғи Ли Ён Гил ҳам келди.

“Танк экипажларини кўздан кечирганидан кейин, ўртоқ Ким Чен Ин янги турдаги линияли танкка шахсан ўзи ўтирди ва штурвални қаттиқ ушлаб, танкни юрғизди”, — дейилади КМТА хабарида. Таъкидланишича, Ким Чен Ин танкнинг жанговар қобилияти юзасидан “қониқиш билдирган”, шунингдек, унинг “манёвр қилиш қобилиятини ва қувватини юқори баҳолаган.

Бир ҳафта аввал, 7 март куни Ким Чен Ин Корея халқ армияси бош базасига ташриф буюриб, ҳарбий машғулотларни кузатган эди. У ўзи кўрган нарсалардан қониқиш билдириб, “юзага келган вазият талабларидан келиб чиққан ҳолда, урушга тайёргарликни тезлаштириш”га чақирган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.