Константин Эрнст Стив Джобсни – Гитлерга қиёслаб, iPhone’ни “даҳшатли мослама” деб атади
Биринчи канал бош директори Константин Эрнст “Келажакни яратиш” симпозиумида iPhone смартфон инсониятга салбий таъсир кўрсатганини айтиб, уни “даҳшатли ва зарарли нарса” деб атади.
Унинг фикрича, мобил телефонлар инсоний алоқаларни бузди, чунки одамлар энди яқинлари, жумладан, ота-оналари билан мунтазам мулоқот қилишмайди.
Эрнст ўз нуқтаи назарини билдириб, у шахсан Стив Жобсни баҳсли тарихий шахслар билан бир қаторга қўйишини, улар орасида Адолф Гитлерни ҳам тилга олганини айтди.
Улашиш:
Шарҳлар