Красноярск ўлкасида ўтказилган рейд давомида 240 дан ортиқ меҳнат муҳожири ушланди: уларнинг орасида ўзбекистонликлар ҳам бор
Красноярск ўлкасининг Емеляновский районида хавфсизлик кучлари ноқонуний миграцияга қарши кенг кўламли рейд ўтказди. Операция натижасида 244 нафар хорижлик, жумладан Ўзбекистон, Озарбайжон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ушланди.
Рейд бир нечта объектларни, жумладан, ёғочни қайта ишлаш базаси, ишлаб чиқариш ва логистика мажмуаси ва йирик савдо тармоқларидан бирининг дистрибьюторлик марказини қамраб олди.
Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ҳудудий бошқармаси хабарига кўра, фош қилинмаган жиноятлар маълумотлар базаси билан солиштириш учун 229 нафар маҳбусдан ДНК намуналари олинган.
Миграция қонунчилигини бузган бир қатор муҳожирларга нисбатан маъмурий иш қўзғатилиши маълум қилинади. 12 киши Россиядан чиқариб юборилади.
Шарҳлар