Кремль «Крокус»да содир этилган қўпорувчилик ҳаракати ортида «Украина излари»ни борлигини таъкидлаш борасида давлат ОАВларига кўрсатма берди

Фото: lb.ua

Кремль давлат ОАВларига «Крокус»даги террорчилик ҳужуми тўғрисидаги хабарларда эҳтимолий «Украина излари»ни таъкидлаш борасида кўрсатма берди. Бу ҳақда «Медуза»га давлат ОАВларининг иккита ходими маълум қилган.

«Крокус»даги террорчилик ҳужуми иши бўйича эҳтимолий «Украина излари» ҳақидаги маълумотни ФХХ 23 март эрталаб тарқатган эди. Украинанинг ушбу қўпорувчилик ҳаракатига гўёки алоқадорлиги ҳақида тарғиботчи Маргарита Симоньян ҳам билдирган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.