Кремль Пугачёва хорижий агент сифатида тан олиниши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларнинг хорижда яшаётган хонанда Алла Пугачёванинг хорижий агентлар рўйхатига киритилиши эҳтимоли ҳақидаги саволига жавоб берди.
“Мен бу ҳақда ҳеч нарса эшитганим йўқ. Шунингдек бу борада расмий баёнотларни ҳам эшитмадим”, — дейди Кремль вакили.
Аввалроқ Алла Пугачёвани хорижий агент сифатида тан олишмоқчи экани ҳақида ёзган эдик.
Бородиннинг Бош прокуратурага мурожаатига Пугачёванинг видеоси сабаб бўлган, унда Пугачёваа Стас Михайловнинг мамлакатни тарк этган санъаткорларни танқид қилганига жавоб қайтарган.
Улашиш:
Шарҳлар