“Қонундаги ўғри” Шакро Молодой колониядан муддатидан олдин озодликка чиқарилди

шакро
Фото: Анти корр

Россиядаги энг машҳур криминал “авторитет”ларидан бири, муқаддам товламачиликда айбланган Захарий Калашов (Шакро Молодой) Краснодар ўлкасининг Усть-Лабинск райони жойлашган Двубратский қишлоғидаги “ИК-2”дан озод қилинди. Бу ҳақда Life каналига яқин Shot телеграм-канали биринчи бўлиб хабар берди. Шунингдек, буни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳам тасдиқлади.

71 ёшли Калашов колониядан Жазони ижро этиш фежерал хизматининг таниб олиш белшгиларисиз бўлган, бироқ “ИК-2”га тегишли “Газель” юк машинасининг кузовида олиб кетилган. Бир вақтнинг ўзида, колониядаги парковкадан қора рангли Haval кроссовери ҳам чиқиб кетган.  Shot  хабарига кўра, у бир неча кундан бери “ИК-2” ёнида турган. Таъкидланишича, Haval колониядан чиқиб кетганида, унинг салонида “кучли одамлар” бўлган. “Газель” ҳам, Haval ҳам Краснодар томон йўл олган.

13 март куни Краснодар ўлкасининг Усть-Лабинский район суди Захарий Калашовнинг соғлиғи сабабли уни муддатидан олдин озодликка чиқариш ҳақидаги илтимосини қаноатлантирганди.

Шакро Молодой энг машҳур криминал “авторитет”лардан бири. 2013 йилда бошқа криминал “авторитет” Дед Хасан (Аслан Усоян) ўлдирилганидан сўнг Шакро Молодой “Россиядаги 1-рақамли қонундаги ўғри” деб атала бошланди. У 2016 йилнинг июль ойида товламачилик иши бўйича қўлга олинган. Москванинг Никулинский район суди 2018 йил март ойида уни икки эпизодда айбдор деб топиб, тўққиз йил ўн ойга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилганди.

Шакро Молодой ишини Москвадаги Тергов қўмитасининг собиқ раҳбарларининг жиноий жавобгарликка тортилиши билан боғлашади. Улар Шакро Молодойнинг ёрдамчиларидан бири Андрей Кочуйковни озод қилиш учун пора олганликда айбланган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.