Кремль урушдан қайтганлар томонидан содир этилган қотилликлар ошиб бораётганидан ташвишланмаслигини билдирди

Кремль отказался беспокоиться из-за всплеска убийств, совершенных вернувшимися с войны
Источник: tvcenter.ru

Украинадаги урушдан қайтган фуқаролар томонидан зўравонликлар кўпайгани Кремлни ташвишга солаётгани йўқ, бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Песков Владимир Путин яқинда Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъатида иштирок этганини ва “бу зўравонлик турлари хавотир уйғотадиган кўрсаткичлар қаторида эмаслигини” эслатди.

Уруш бошланганидан бери камида 192 нафар Россиялик уруш иштирокчиси зўравонлик жиноятларида айбланган, деб ҳисоблайди “Новая газета Европа”. 143 киши соғликка турли даражадаги оғирликдаги зарар етказишда айбланган. Улардан 26 нафарининг қилмиши жабрланувчининг ўлими билан якунланган. Одам ҳаёти ва соғлиғига қарши жиноятни содир этганлар орасида ҳар олтинчи ҳарбий хизматчи аввал судланган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.