АҚШ Сенати Украинага 61 млрд доллар ажратилишини маъқуллади

Foto: Getty Images

АҚШ Конгресси Сенати Вакиллар палатасидан кейин Украинага 61 миллиард долларлик ёрдам ажратилишини кўзда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади, деб ёзади “Коммерсантъ”. Лойиҳани ёқлаб 79 сенатор овоз берди, 18 киши қарши чиқди. Энди чора-тадбирлар пакети имзолаш учун АҚШ президенти Жо Байденга йўналтирилади.

Аввалроқ Украина, Исроил ва Тайванга кўмак тақдим этиш бўйича чора-тадбирлар пакети Сенатда овоз беришга қўйилган ва 80 нафар сенатор томонидан қўллаб-қувватланган эди. Қонун лойиҳасини муҳокама қилиш учун сенаторларда 30 соат вақт бўлган, аммо улар якуний овоз беришни эртароқ ўтказишга қарор қилган эди.

2023 йил октябридан буён қабул қилинолмай турган қонун лойиҳаси 61 миллиард доллар ажратилишини кўзда тутади, шунинг 20 миллиарди Америка захираларини тўлдиришга, 14 миллиарди эса қурол-яроғ сотиб олишга кетади. Вакиллар палатаси қонун лойиҳасини 20 апрель куни маъқуллади. Бундан ташқари, АҚШ ҳукумати Украинага 1 миллиард долларлик янги ёрдам пакетини тайёрламоқда.

Чора-тадбирлар пакетига, шунингдек, Исроилга аталган 26 миллиард доллар ҳам киради, унинг 9,1 миллиарди гуманитар эҳтиёжларга, 8,12 миллиарди эса Ҳинд-Тинч океани минтақасига ажратилади. Бундан ташқари, ташаббус Россия активлари мусодараси, Россия, Хитой, Эронга қарши янги чекловлар киритилиши ва ТикТок тақиқланиши ҳақидаги низомларни ҳам ўз ичига олади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.