Мирзо Улуғбек туманида электр энергияси вақтинчалик ўчирилади

Фото: интернет-магазин 220

6 май куни Мирзо Улуғбек туманининг “Темур Малик” ҳамда “Шўртепа” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача электр таъминоти вақтинча ўчирилади.

Бунга истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб борилиши сабаб қилиб кўрсатилган.

Шунингдек, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.