ОАВ Telegram’да “Вилоят Хуросон” ташкилотининг криптоҳамёнини топди
“Важние истории” нашри “Вилоят Хуросон” ташкилотига алоқадор криптоҳамённи аниқлади, терактдан сўнг у ердан Шамсиддин Фаридуний “Крокус Сити Холл”да теракт уюштирганликда гумонланиб қўлга олинаётган пайтда у томонидан айтилган суммага тенг миқдорда маблағ чиқариб олинган.
“Биз Telegram-чатларнинг бутун бир тармоғини аниқладик, бир қатор омиллар уларнинг ИШИД террорчилик гуруҳининг Тожикистондаги қаноти — “Вилоят Хуросон”га тегишлилигини кўрсатмоқда”, — дейилади хабарда. Нашр уларнинг мазмуни билан танишиб чиқиб, бир қатор маълумотларни аниқлаган.
23 март куни қўлга олинганидан кейин, “Крокус”даги теракт ҳақидаги иш иштирокчиси Фаридуний Telegram’да ваъзлар тинглаб ўтирганида номаълум киши у билан боғланиб, оммавий қотиллик содир этишни таклиф қилгани ва ваъда қилинган 500 минг рублдан 250 мингини тўлагани ҳақида гапириб берган эди.
Март бошида шундай чатлардан бирининг иштирокчиси (тахминларга кўра, улар орқали жангарилар ёлланади) “асирга тушганларнинг оилалари” (яъни ИШИД террорчиларига асир тушганлар) учун ёрдам сифатида криптовалюта йиғилаётган сайтга ҳавола қолдирган. Кейинроқ у Telegram’даги аккаунтини ўчириб ташлаган.
Кўрсатилган USDT-ҳамён 14 март куни яратилган. 550 доллар миқдоридаги биринчи транш дарҳол келиб тушган, кейингилари (жами 2525 доллар) эса теракт юз берган куни — 22 март 7:20 ва 18:55 оралиғида келиб тушган ва ByBit криптобиржаси ҳамёнига чиқариб олинган.
Россия Тергов қўмитасининг расмий маълумотларига кўра, жангарилар Крокусдан 20:11 да чиқиб кетган. Йўл камераларидан олинган маълумотлар гумонланувчилар 00:00 да (соатлар Москва вақти билан кўрсатилган) қўлга олинганини кўрсатган. Яъни маблағлар мана шу вақт оралиғида чиқариб олинган. Ўша куниёқ ҳамён фаолликдан тўхтаган.
Шарҳлар