“Крокус”да терактни содир этишда гумон қилиниб қўлга олинганларнинг ҳаммаси хорижий фуқаролар

Фото: Антон Новодережкин/ТАСС

“Крокус”да теракт содир этишда гумон қилиниб ҳибсга олинганларнинг барчаси хориж фуқаролари, дея хабар беради Россия ИИВ.

Крокус Сити Холл”даги терактда гумон қилинаётганлар ҳақида нималар маълум?

Россия Федерацияси ФХХ директори Александр Бортников 11 киши, жумладан, концерт залига ҳужум қилган тўрт нафар террорчи ҳибсга олинганини маълум қилди. Россия Тергов қўмитаси, шунингдек, “Крокус”даги терактда қатнашишда гумон қилинаётган тўрт нафар шахс ҳам ҳибсга олинганини маълум қилди.

ФХХ маълумотларига кўра, тўрт киши “тегишли алоқаларга эга бўлган” Украинага ўтишга уринган. Россия Федерацияси Тергов қўмитаси гумонланувчилар Брянск областида қўлга олинганига аниқлик киритади. Ижтимоий тармоқларда ҳужумда гумон қилинаётганларнинг сўроқлари акс этган иккита видео пайдо бўлди. Улардан биринчиси тиз чўккан ҳолда саволларга жавоб берган, иккинчиси қонга беланган ва боши боғланган.

“База” Телеграм канали ўз манбаларига таяниб, ФХХ раҳбарияти ўз ходимлари олдига терактда иштирок этган барчани тириклайин қўлга олиш вазифасини қўйгани ҳақида хабар беради. канал маълумотларига кўра, “Крокус Сити Холл”да хавфсизлик кучлари террорчилардан бирининг телефонини топишган, бу эса ҳужумчиларнинг шерикларини тезда аниқлаш имконини берган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.