Экспертлар «Крокус Сити Холл»га етказилган зарарни 102-120 млн долларга баҳолади

крокус
Фото: AFP

Савдо марказлари иттифоқи ҳужум натижасида “Крокус Сити Холл”га етказилган зарарни 9,5-11,4 миллиард рублга (102 млн – 120 млн доллар) баҳоламоқда.

“1 метр квадрат учун камида 200 минг рубль, катта эҳтимол билан у 250-300 минг рублга яқин”, – дейди Савдо марказлари иттифоқи вице-президенти Марат Манасян “РИА Новости” агентлигига.

Мутахассис, шунингдек, “Крокус” Москвадаги энг яхши концерт залларидан бири бўлганини, жумладан, санкциялар туфайли ҳозир Россияга етказиб берилмайдиган замонавий концерт ускуналари билан жиҳозланганини ҳам таъкидлади.

“Россияга йўқотилган нарсаларнинг аксарияти ҳозирда санкциялар туфайли етказиб берилмайди ва уни параллель импорт орқали етказиб бериш ёки бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг ускуналари билан алмаштириш талаб этилади”, — дейди Марат Манасян.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.