“Крокус”даги теракт иши бўйича тўққизинчи гумондор судга олиб келинди

“Крокус”даги теракт ишига алоқадор тўққизинчи шахс судга келтирилди, дея хабар беради “РИА Новости”. Теракт иши бўйича тўққизинчи гумондор, аввалроқ, теракт содир бўлган куннинг эртасига “Крокус” биноси ёнида «беадаб хулқ-атвори» учун 15 кунга ҳибсга олинган, дейилади суд ҳужжатларида. Унинг исми Назримад Лутфуллои. Тергов уни ҳибсга олишни сўраган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.