Лавров Тожикистонга “Крокус”даги теракт бўйича суриштирувдаги ёрдами учун миннатдорлик билдирди

лавров
Фото: Большая Азия

Россия Тожикистон ҳукуматининг “Крокус Сити Холл”даги теракт юзасидан суриштирув олиб бориш жараёнидаги тезкор ёрдамини қадрлайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тожикистон билан Дўстлик жамияти тақдимотидаги нутқида айтиб ўтди.

“Тожикистоннинг фожиа юзасидан терговдаги ёрдамини қадрлаймиз. Теракт ташкилотчилари жамиятда ихтилофни келтириб чиқармоқчи эди, — деди Лавров. — Аммо фалокат турли миллатларга мансуб одамларни жипслаштирди, холос”.

Ташқи ишлар вазири Тожикистон раҳбариятига мамлакат учун қийин лаҳзаларда билдирилган ҳамдардлик ва қўллаб-қувватловчи сўзлари учун миннатдорлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон Россиядаги терактдан кейин меҳнат муҳожирлари билан ишлашни кучайтиргани хабар берилган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.