,

Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифи кейинга қолдирилди

Лавров заверил главу МИД Таджикистана во временном характере проверок
Фото: гугл

Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифи кейинга қолдирилди, дея хабар беради Россия ТИВ матбуот хизмати. У дастлаб 28-29 октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган эди.

Бугун, 26 октябрь куни Россия ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари Сергей Лавров ва Бахтиёр Саидов ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида томонлар икки давлат раҳбарларининг стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган қарорларини амалга ошириш бўйича ҳамкорликни давом эттириш истагини тасдиқладилар.

Иш жадвалидаги тузатишларни ҳисобга олган ҳолда, томонлар Лавровнинг Тошкентга режалаштирилган ташрифини кейинроқ муддатга кўчиришга келишиб олдилар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.