Литва Беларусь ва Россия билан савдо муносабатларини узишни таклиф қилмоқда
Литва ТИВ мамлакат ҳукуматига 1994 ва 1993 йилларда Беларусь ва Россия билан имзоланган савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича амалдаги битимларни бекор қилишни таклиф қилди, деб ёзади Литванинг LRT нашри. Вазирлик тегишли қарорларнинг лойиҳаларини тайёрлаган.
Литва Ташқи ишлар вазирлигининг фикрича, Россия ва Беларуснинг Украинага қарши ҳарбий тажовузи давом этаётгани ҳамда улар билан ҳамкорлик бутунлай тўхтатилгани ва имконсиз экани ҳисобга олинса, келишувларни денонсация қилиш керак.
Улашиш:
Шарҳлар