,

Литва марказий осиёлик муҳожирлар сони кескин ўсаётганидан хавотирда

Фото: CA media

Сўнгги уч йил ичида Литвага кириб келаётган Марказий Осиё фуқаролари сони 14 марта ошди, бу эса ҳукуматда хавотир уйғотмоқда, айниқса, эҳтимолий радикализм хавфлари нуқтайи назаридан. Бу ҳақда мамлакат Давлат хавфсизлиги департаменти раҳбари Дарюс Яунишкис маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, муҳожирлар оқимининг ошиши барча кириб келувчиларни текшириш жараёнини қийинлаштиради, бу эса хавфсизлик учун таҳдидлар яратмоқда. Ҳозирча бевосита таҳдидлар бўлмаса-да, Яунишкис радикаллашув тенденциясига эътибор қаратди.

Литва бош вазири Ингрида Шимоните ваҳимага тушмасликка чақирди ва Марказий Осиёдан келган муҳожирларнинг умумий сони кичик бўлиб қолаётганини қайд этди. Унинг қўшимча қилишича, 2025 йилдан учинчи мамлакатлардан келадиган ишчилар учун квоталар жорий этилади, бу муҳожирлар оқимини яхшироқ назорат қилишда ёрдам беради.

2024 йил 1 октябрь ҳолатига, Литвада қарийб 10,6 минг Ўзбекистон ва 7,2 минг Тожикистон фуқаролари истиқомат қилади, бу кўрсаткич аввалги йиллардан сезиларли даражада кўп.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.