Ливанда урушнинг 12 куни мобайнида мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил ҳужуми қурбонлари ҳақидаги маълумотларни янгилади, деб ёзади “Коммерсантъ”. 16 сентябрдан 27 сентябрга қадар 1030 киши ҳалок бўлиб, 6,3 минг киши жабрланган.
27 сентябрь кунининг ўзида ЦАХАЛ мамлакат бўйлаб берган зарбалардан камида 11 киши ҳалок бўлган ва яна 108 киши жароҳат олган. 2023 йил октябридан буён эса Ливанда 1,6 минг киши ҳалок бўлиб, 8,4 минг киши жабрланган.
27 сентябрь куни кечқурун Исроил “Ҳизбуллоҳ” бош қароргоҳига авиазарба берди. 28 сентябрь куни эрталаб ЦАХАЛ ҳаракат бош котиби Ҳасан Насрулло ўлдирилганини маълум қилди. “Ҳизбуллоҳ” унинг ўлимини тасдиқлади. Суиқасдга Насрулло Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатини қўллаб-қувватлашни ва Исроил шимолий чегараларидаги жангларни тўхтатишдан бош тортгани сабаб бўлган.
Шарҳлар