Ливан ва Сурияда рациялар ва радио қабул қилувчи қурилмалар оммавий портлай бошлади

Фото: Соцсети

Ливанда яна портлашлар. Бу сафар пейжерлар ўрнига Ҳизбуллоҳ аъзоларининг 500 дан ортиқ рацияси ва радио қабул қилувчи қурилмалари портлаган.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, ҳаммаси шиа ҳарбийлаштирилган ташкилоти етакчиларидан бири Али Аммарнинг ўғлини дафн қилиш маросимида бошланган. 12 киши ҳалок бўлган. Қурилмалар Сурияда ҳам портлаган. У ерда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК)нинг 19 та ҳарбийси ҳалок бўлган.

Пейжерлар, рация ва радио қабул қилувчи қурилмалар ортидан ноутбуклар ва телефонлар ҳам портлашни бошлаган. Охирги бир соат ичида Байрут, Бекаа, Набатия ва Ливан жанубида юзлаб одамлар жароҳатланган.

Асосан Япониянинг  icom v82 рациялари портлаган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.