Лондонда фуқаро самурайлар қиличи билан ҳужум қилди, жабрланганлар бор
Лондондаги Hainault метро станциясида бир киши ўтиб кетаётганлар ва икки полициячига ҳужум қилиб, бир неча кишини жароҳатлади. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар беради.
Ҳодиса эрталаб соат 7:00 атрофида Лондон шимоли-шарқидаги Hainault метро станцияси яқинида содир бўлган. Катта кесувчи қурол кўтарган эркак одамларга ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан полиция чақирилган.
Гувоҳнинг айтишича, у фургон уйга урилганидан кейин тўрт кишини жароҳатган, самурай қиличи билан югуриб юрган одамни кўрган.
36 ёшли эркак қўлга олинган. Полиция маълумотларига кўра, воқеа терроризм билан боғлиқ эмас.
Лондон мери Содиқ Хон ҳужумдан «мутлақо тушкунликка тушганини» айтади, бош вазир Риши Сунак эса «бизнинг кўчаларимизда бундай зўравонликка ўрин йўқ» деди.
Шарҳлар