Лукашенко Беларусни урушга тайёрлаш ҳақида топшириқ берди
Беларусь ўз душманлари томонидан келаётган таҳдидларга жавоб бера олиши керак, шунинг учун у ўзининг ҳарбий салоҳиятини янада кучайтириши, шунингдек, армияни модернизация қилиши лозим. Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Лукашенко билдирди.
“Эски формула: агар сиз тинчликни хоҳласангиз, урушга тайёрланинг. Яна бир бор таъкидламоқчиманки, биз жанг қилмоқчи эмасмиз… Буларнинг барчаси аллақачон айтилган. Улар бунга қулоқ солишади, лекин бизнинг рақибларимиз ўз ишини қиляпти. Очиқ гапирайлик, бизга қарши тайёрланишмоқда. Шунинг учун биз урушга тайёргарлик кўришимиз керак”, — деди у Обуз-Лесновский ҳарбий полигонидаги учрашув чоғида.
Лукашенко Беларуснинг “мухолифлари” ва “рақиблари” деганда кимни назарда тутаётганига аниқлик киритмади, бироқ ҳарбийлар Украинада “фронтда воқеалар қандай кечаётганини кўриб” ва “ сўнгги йилларда дунёда содир бўлаётган урушларни ўрганиб” аллақачон бир қатор ҳаракатларни амалга оширганини таъкидлади».
“Биз армиямизни тўрт марта ислоҳ қилдик ва, эҳтимол, бешинчи марта ўз қуролли кучларимизни модернизация қилишга яқинлашаётган бўлишимиз мумкин”, — дея аниқлик киритади у.
Шу билан бирга, Лукашенко «гарчи вазият кескинлигича қолаётганига» қарамасдан, Беларусга қарши «уруш бошлаш тенденциялари» ҳали кузатилмаганини таъкидлади.
Шарҳлар