Лукашенко Олимпиадада нейтрал мақомда қатнашадигаан спортчиларга раақибларига “мушт туширишни” маслаҳат берди

Фото: overclockers.ru

Александр Лукашенконинг айтишича, беларуслик спортчилар Олимпиадада нейтрал мақомда қатнашиш бўйича ўзлари қарор қабул қилишлари керак. Бу ҳақда “Медуза” хабар беради.

“Бу спортчининг иши. Агар у Олимпиадада қатнашишга қарор қилса, у янада жаҳлдор бўлади. Спортда кайфият ва жаҳл ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини тушунасизку. Аммо агар сиз аллақачон сараланган бўлсангиз ва у ерга нейтрал мақомда борадиган бўлсангиз, уларнинг юзига мушт туширинг, уларга ҳақиқий беларус эканлигингизни кўрсатинг. Биз ҳали ҳам сизнинг беларуслигингизни тушунамиз ва ғалаба қозонсангиз, бу биз учун яхши мавзу бўлиб, уларни сиёсий жиҳатдан ҳам муштлай оламиз”, – деди Лукашенко Костюковичи тумани аҳолиси билан учрашувда.

Шунингдек, у Олимпиадада нейтрал мақомда иштирок этишни истаган спортчиларни тушунишини қўшимча қилди. “Агар у бормоқчи бўлса, бораверсин, лекин биз у билан фахрланишимиз учун фақат муносиб чиқсин. Мен ҳеч кимга босим ўтказмайман…”, — деди Лукашенко.

Россиянинг Украинага кенг кўламли босқинидан кейин россиялик ва беларуслик спортчилар аксарият халқаро мусобақалардан четлаштирилди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.