Лавров Тожикистон Ташқи ишлар вазирилигини текширувларнинг вақтинча характерга эга эканига ишонтирди

Лавров заверил главу МИД Таджикистана во временном характере проверок

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат чоғида Лавров “Россия хизматлари томонидан терроризмнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида қўшимча батафсил тушунтиришлар берди”.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон ўз фуқароларининг ҳуқуқлари бузилгани учун Россияга норозилик билдирган эди. Лавров чет эллик фуқароларни синчковлик билан текшириш “Крокус Сити Холл”даги теракт билан боғлиқ бўлиб, улар маълум бир миллат ёки динга қарши қаратилмаганига ишонтирди ҳамда бу чоралар вақтинчалик эканлигини таъкидлади.

Россия ТИВ матбуот-релизида таъкидланишича, томонлар Россия ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликни эҳтиёт қилиш муҳимлигини ҳамда ўзаро муносабатлардаги ижобий динамикани сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидладилар.

“Томонлар Россия-Тожикистон ўртасида вақт синовидан ўтган стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини эҳтиёт қилиш, уларнинг ижобий динамикасини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш зарурлиги тўғрисида бир хил фикрда”, – дейилади Россия ТИВ матбуот хизматининг хабарида.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.