Лукашенко Путинга: “Менда Кавказ минтақаси бўйича қизиқарли таклифлар бор”
Кеча кечқурун Минск аэропортида Россия президенти Владимир Путинни кутиб олган Беларусь президенти Александр Лукашенко Озарбайжонга ташрифи чоғида жиддий муҳокама қилинган “минтақа ва Кавказ хавфсизлиги бўйича ўта қизиқарли таклифлар” борлигини айтди, бу ҳақда Лукашенконинг матбуот хизмати маълум қилади .
Александр Лукашенконинг айтишича, президентлар биринчи навбатда хавфсизлик масалаларини, 24 май куни эса ҳукумат аъзолари иштирокида иқтисодий масалаларни кўриб чиқиши керак.
“Ўйлайманки, биз одатдагидек хавфсизлик масалаларини биринчи ўринга қўямиз. Эртага эса ҳукуматдаги ҳамкасбларимиз билан биргаликда иқтисодий масалаларни муҳокама қиламиз. Менда минтақамиз ва у томон Кавказ бўйича жуда қизиқарли таклифлар бор, биз уларни Озарбайжонга ташрифимиз чоғида жуда жиддий муҳокама қилдик”, — деган Беларусь раҳбари.
Шарҳлар