МАГАТЭ раҳбари Курск АЭСида “ядровий ҳодиса” хатари ҳақида огоҳлантирди
МАГАТЭ раҳбари Рафаэль Гросси Курск атом электр станцияси ҳудудида “ядровий ҳодиса” юз бериши эҳтимолидан хавотир билдирди.
Унинг баёноти станцияга ташрифи ортидан билдирилган. Бироқ, аниқ таҳдид ҳақида тафсилотлар аниқлик йўқ. Гроссининг сўзларига кўра, атом электр станцияси айни пайтда нормал режимда ишламоқда.
Станция жойлашган Курчатов маъмурияти Украина қуролли кучларининг ҳужумлари туфайли хавфсизлик чоралари кучайтирилганини эълон қилди. Шаҳар мэри Игорь Корпунков кўнгилочар тадбирлар, қайиқ ижараси ва скутер миниш, шунингдек, балиқ овлаш тақиқланганини маълум қилди.
Аввалроқ, 22 август куни Россия президенти Владимир Путин Украина қуролли кучлари Курск атом электр станциясига ҳужум қилишга уринганини айтганди. Кейинроқ Россия давлат ОАВлари ишлатилган ёқилғи омборидан юз метр масофада дрон қолдиқлари топилгани ҳақида хабар беришди, бироқ бу маълумотнинг расмий тасдиғи йўқ.
Шарҳлар