Малайзияда иккита вертолёт тўқнашиб кетиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди (видео)
Малайзия Қироллик ҳарбий-денгиз флотининг 90 йиллигига бағишланган парадга тайёргарлик кўриш чоғида иккита ҳарбий вертолёт тўқнашиб кетди ва қулаб тушди. Оқибатда бортда бўлган ўн кишининг барчаси ҳалок бўлди, деб ёзади “Коммерсантъ”.
Malay Mail нашри маълумотларига кўра, ўртача AgustaWestland АW139 кўп мақсадли вертолёт ва унинг енгил аналоги Eurocopter Fennec тўқнашган. Дастлабки маълумотларга кўра, биринчиси Лумут авиабазаси стадионига кириш қисмига қулаган, иккинчиси эса авиабаза спорт мажмуаси бассейнига тушган.
Фавқулодда вазиятга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Мамлакат ҳарбий-денгиз флоти суриштирув бошлади.
Улашиш:
Шарҳлар