Малида 77 киши сув тошқини қурбонига айланди
Африкада табиий офатлар оқибатида қурбонлар кузатилмоқда. Малида содир бўлган сув тошқинлари аллақачон 77 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва 264 мингдан ортиқ одам бошпанасиз қолди.
Расмийларга кўра, сув тошқинлари оқибатида уйлар, мактаблар ва инфратузилма вайрон бўлган.
Бу йил Ғарбий ва Марказий Африкада мисли кўрилмаган сув тошқинлари содир бўлди, улар тахминан 4 миллион кишига зарар етказди. Малидан ташқари табиий офат Нигерия, Чад, Гвинея, Нигер, Камерун, Гана ва Либерияга ҳам жиддий таъсир кўрсатди, бу ерда ҳам юзлаб одамлар ҳалок бўлган ва экинлар нобуд бўлган.
Улашиш:
Шарҳлар