Марказий Африка Республикаси президенти Россияга ташриф буюради
Россиянинг Марказий Африка Республикаси (МАР)даги элчиси Александр Бикантов мамлакат президенти Фостен-Арканж Туадеруни Москвага йўл олган самолётга кузатиб қўйди, деб ёзади “Коммерсантъ”. У “Единая Россия” томонидан ташкиллаштириладиган неомустамлакачилик амалиётларига қарши кураш тарафдорлари форумида қатнашади.
Россия элчихонаси МАР президентининг Россиядаги бошқа режалари ҳақида маълумот бергани йўқ.
“Миллатлар озодлиги учун!” форуми 15—17 февраль кунлари Москвада бўлиб ўтади. МДҲ, Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари вакиллари қатнашиши кутилмоқда. Форумдан мақсад хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишдан иборатлиги айтилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар