“Росатом” ва “Ўзатом” Ўзбекистонда АЭС қуриш бўйича шартнома тайёрламоқда

Россия томони кам қувватли атом электр станциялари лойиҳаларини таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари, саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуров маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, қурилиш учун Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинида жой танланган. Муҳандислик тадқиқотлари якунланди ва унинг атом электр станциясини қуришга яроқлилиги тасдиқланди. Бундан ташқари, лойиҳанинг оптимал техник конфигурацияси аниқланди.

Айни пайтда буюртмачи ва халқаро экспертлар билан биргаликда АEСни Ўзбекистон энергетика тизимига интеграциялашнинг техник масалалари ўрганилмоқда, шунингдек, иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда сув сарфини камайтириш ва электр энергиясини максимал даражада ишлаб чиқариш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

АEС ВВEР-1200 реакторларига эга иккита авлод III+ блокидан иборат бўлади, ишга тушириш 2033-йилга мўлжалланган. Лойиҳанинг тахминий қиймати 11 миллиард долларга баҳоланмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.