АҚШ Украинага 300 км масофали АТАCМS ракеталарини яширинча етказиб берган — Reuters
АҚШ Украинага узоқ масофали АТАCМS ракеталарини махфий равишда етказиб берган, деб хабар қилади Reuters ўз манбасига таяниб. Ушбу ракеталар 12 март куни АҚШ президенти Жо Байден томонидан тасдиқланган Украина учун ҳарбий ёрдам пакетига киритилган. Ўз исмини ошкор қилмаган америкалик мансабдор етказиб берилган ракеталарнинг сонига аниқлик киритмади.
Шунингдек, Украина бу ракеталардан бирини 17 апрель куни Россиядаги нишонларга қарши қўллагани ҳам маълум бўлди.
Украина АҚШ юборган АТАCМS ракеталарини ўтган ҳафта, 17 апрель куни Россиядаги нишонларга қарши икки марта қўллади. Нишон фронт чизиғидан 165 км масофада, Қримда жойлашган аэродром бўлди”, — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Байденнинг маъмуриятида Украинага 300 километр масофали АТАCМS ракета тизимларини юбориш юзасидан узоқ вақт муҳокама олиб борилган. Айни вақтда ўрта синфдаги АТАCМS Украинага ўтган йил сентябридаёқ юборилганди.
Шарҳлар