Меҳнат муҳожирлари кетганидан кейин Россияда чиқиндиларни йиғиш билан муаммолар бошланди
Доғистон пойтахтида коммунал хизмат кўрсатувчи меҳнат муҳожирларининг ҳибсга олиниши туфайли тозалаш ва олиб чиқиш билан боғлиқ муаммолар юзага келди. Бу ҳақда Махачқала ҳукуматидаги манбага таяниб, «РИА» хабар беради.
Бир кун аввал шаҳар ҳокимлигининг Телеграм-каналида улар ҳудудий чиқиндиларни бошқариш бўйича “Махачқала-1” оператори ишидаги техник носозликлар туфайли Маҳачқала маъмурияти ва унга қарашли муассасалар ходимлари томонидан шанбалик ўтказишга мажбур бўлганини маълум қилган эди. Шунингдек, улар чиқиндиларни олиб чиқиш билан боғлиқ вазият барқарорлашишига ишонтиришди.
Шу билан бирга, аҳоли контейнер майдонларидаги чиқинди уюмларидан шикоят қилишда давом этмоқда
«Махачқала-1» муниципал муассасаси ишидаги муаммолар муассасада ишлаётган муҳожирларнинг “шахслари аниқланмагунча” ушлаб турилиши муносабати билан юзага келган”, — дейди агентликка манба.
Унинг сўзларига кўра, Махачқала ва Каспийскда террорчиликда гумон қилиниб, бир неча киши қўлга олинганидан сўнг, Марказий Осиёдан баъзи одамлар Доғистонни тарк этган бўлиши мумкин.
Шарҳлар