Елабугада жабрланганлар сони 12 кишига етди

татарстан
Фото: ЮВ24

Татаристон раҳбарининг матбуот хизмати сешанба куни Елабугада дрон ҳужуми оқибатида жароҳатланганлар сони 12 кишига етганини хабар қилди.

“Фавқулодда хизматлардан рақамлар бўйича янги маълумотлар олинди, бу – 12 киши. Оғирлик даражаси ҳам ўртача, уларнинг ҳаётига таҳдид йўқ”, — дейилади хабарда.

Манбалар Татаристондаги нефтни қайта ишлаш заводида тунги портлаш – бу Украина хавфсизлик хизмати ва Бош разведка бошқармасининг биргаликдаги амалиёти эканини тасдиқлаган. Украинанинг узоқ масофага учувчи дрони нефтни қайта ишлаш заводидаги бирламчи нефтни қайта ишлаш блокига урилган.

Бу ҳужум масофа бўйича рекорд ўрнатди, чунки Украина чегарасидан нишонгача бўлган масофа 1200 километрдан ошади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.