Медведев Курск областига ҳужуми учун УҚК муносиб жазоланишини ваъда қилди
Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари, “Единая Россия” партиясининг раиси Дмитрий Медведев партия йиғилишида Курск областига ҳужум қилганлар, жумладан, Украина ҳукумати ҳам муносиб жазоланишини ваъда қилди.
“Улар, албатта, қилган ишлари учун муносиб жазоланадилар. Бу шундай жазоки, жумладан Киев миллатчи режими раҳбарияти учун турли оқибатларга олиб келадиган жазо бўлади”, – дейди Медведев.
Украина Қуролли кучлари (УҚК) 6 август куни Курск областига бостириб кирди. Ҳарбий ҳаракатларнинг тўртинчи куни минтақадаги вазият федерал фавқулодда ҳолат сифатида таснифланди. 10 август куни Курск, Белгород ва Брянск областларида аксилтеррорчилик операцияси режими жорий этилди. Россия Қуролли Кучларининг захиралари Курск областига ташланди.
Шарҳлар