Медведев Россия босқинига қарши бўлган украинларни лагерларга юборишни таклиф қилди

Дмитрий Медведев
Фото: Sputnik/Yekaterina Shtukina/Pool via REUTERS

Босиб олинган Украина ҳудудларидаги Россияни қўллаб-қувватламайдиган аҳоли “Сибирдаги меҳнат лагерларига қайта тарбиялаш учун юборилиши керак”, деди Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведев ТАСС билан суҳбатда.

“Агар бу Россияга зарар етказаётган одамлар бўлса, уларни фош қилиш ва жазолаш, Сибирга юбориш керак. Ана шундай. Ахлоқ тузатиш-меҳнат лагерларида қайта тарбиялаш учун”, – деди сиёсатчи Россия паспортини олган ҳолда бу ҳудудларнинг Украинага қайтарилишини кутишда давом этаётган одамлар билан нима қилиш кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан.

Ҳарбий ёшдаги ўғлини “Единая Россия” партиясига “яширган” Медведев Киевни босиб олишга ваъда қилганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.