Украина ҳарбийлари Жанкойдаги тунги портлашларга изоҳ берди

Фото: korrespondent

Украина жануби мудофаа кучларининг расмий вакили Наталья Гуменюк Жанкойдаги портлашларга изоҳ берди, ОАВ хабарларига кўра, портлашлар чоршанбага ўтар кечаси у ерда жойлашган Россия ҳарбий аэродроми яқинида содир бўлган.

Журналистларнинг портлашлар ҳақида гапириш илтимосига жавобан Гуменюк шундай деди:

“Умуман олганда, бу ҳарбий аэродром, яъни қонуний нишон, унда ҳарбий авиация ҳам жойлашган тегишли объект”.

“Биз биламизки, Қрим ярим оролида жойлашиб, уни кучли ҳарбий марказ сифатида ишлатиб, руслар турли бўлинмаларнинг жойлашишини тез-тез ўзгартирган ҳолда, уларни эҳтимолий мағлубиятдан чалғитиш учун кўчирди. Аммо барча манёврлар муваффақиятли бўлмади”, – дейди Гуменюк.

Чоршанбага ўтар кечаси Astra телеграм канали маҳаллий аҳолига таяниб, Жанкойдаги аэродром ҳудудида ёнғин чиққани ҳақида хабар берганди. Воқеа жойидан олинган кадрларга кўра, ёнғин катта майдонни қамраб олган.

Нима бўлганлиги ҳақида расмий маълумот йўқ.

Шу билан бирга, Қрим кўпригида ҳаракат вақтинчалик бир муддатга тўхтатилгани маълум бўлди, сабаби номаълум.

Гуменюк Украина ҳарбийлари Жанкойдаги аэродромга ҳужум қилганини тўғридан-тўғри тасдиқламади ва фақат “натижаларни Бош штабдан кутиш кераклигини” айтди.

“Дарҳақиқат, биз жанговар ишлар олиб борилаётганини ҳеч қачон яширмаймиз. Лекин биз тасдиқланган натижаларни берамиз”, – деди Украина армиясининг вакили.

Украина Қуролли кучлари бош штаби Жанкойда содир бўлаётган воқеалар ҳақида ҳозирча хабар бермаган.

Жанкойда 30 га яқин россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини аввалроқ ёзган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.