Милиция Ўзда 15 ёшли қизни зўрлаганликда гумон қилинаётган шахсни ушлади

Фото: Кактус медиа

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги Ўш вилоятида 15 ёшли қиз бир ойдан ортиқ жинсий қулликда сақлангани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.

Бошқарма маълумотларига кўра, Ўш шаҳрида бир гуруҳ ўсмирлар, жумладан, ўғил-қизлар вояга етмаган қизни канал қирғоғига олиб келишган.

“Жисмоний куч ишлатиб, масхара қилган ва тан жароҳати етказган. Қолаверса, қиз бир неча кун давомида номаълум манзилда сақланган”, — дейди милиция.

Бу факт 23 август куни Ўш вилояти ИИБ маълумотлар журналида қайд этилган. Мазкур ҳолат бўйича милиция қизни зўрлашда гумон қилинган 27 ёшли шахсни қўлга олди. Вояга етмаган болани калтаклаганликда гумон қилинган 21 ёшли қиз ҳам милиция бўлимига олиб кетилган. Унинг ҳибсга олингани ҳақида маълумот йўқ.

Суд-тиббиёт ва бошқа экспертизалар тайинланган. Ноқонуний ҳаракатга алоқадор бошқа шахсларнинг жойлашган манзилини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. Калтаклаш ва безорилик ҳолатлари акс этган видеоёзувлар ашёвий далил сифатида олинди”, — дейилади ИИВ ахборотида.

Аввалроқ Ўшда 15 ёшли қиз бир ойдан ортиқ жинсий қулликда сақланганлиги маълум бўлган эди. Бу ҳақда Омбудсман Жамила Жаманбаевага жабрланувчининг адвокати маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, “қиз интим хизмат кўрсатиш учун турли эркакларга “сотилган”. Адвокат, шунингдек, «қизнинг зўравонлиги ҳақидаги даҳшатли тасвирларни» олган видео ёзувларни ҳам эслатиб ўтди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.