Бухорода навбат вилоят ҳокимлиги биносига, ундан кейинчи /видео/ фоторепортаж

Фото: Anhor.uz

Бухоро. 2024 йилнинг март ойи. Шаҳар маркази катта қурилиш майдонига айланиб улгирган, кўриб турганингиздек. Мақсад, Бухорода “Боқий Бухоро” тарихий-этнографик паркини барпо этиш. Бу учун шаҳар марказидан 29 та объект, жумладан, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги биноси, вилоят прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси, таълим ва мусиқа мактаблари маъмурий ҳамда ижтимоий иншоотлар бузилиши режа қилинган. Ҳозиргача “Бухоро Арена” стадиони, шаҳар ҳокимлиги биноси, мусиқа мактаби ва бошқа бир қатор объектларда бузиш ишлари қисман якунланган. Навбат вилоят ҳокимлиги биносига келди.

Бу ишлар айни кунда жадаллик билан давом эттирилмоқда. Ҳокимят UNESCOдан розилик олганми. Йўқми. Буниси ҳам ноаниқ. Анҳор.уз Бухорода бораётган кенг кўламли “снос” жараёнлари билан танишди. Одамлар билан сухбатлашишнинг имкони бўлмади, суҳбатлашганингизда ҳам ҳудди қулоғига қуйиб қўйгандек, ёки кимдир сўраб қолса “Билмадим” денг дегандек, мондалик жавоб олиш имкони бўлмади. Ҳатто бизга хамрох бўлган бухороликлар ўзини тасвирларда кўрсатмасликларини сўрашди. Қатор бузилаётган обектларнинг олдига яқинлашиш имконсиз. Борсангиз камерангиз ва микрофонингиз борлиги учун сизни еб қўйгудек қарашади ва муомила қилишади. 

Бухоро шаҳар ҳокимлигининг ён томондан кўриниши. 5.03.2024-йил.

Болалар мусиқа ва санъат мактабини бузиш жараёни. 5.03.2024-йил

Бухоро вилояти ҳокимлиги биносининг “Бухоро арк қалъаси” юқори қисмидан кўриниши.

Шундай бўлсада, ўз ўқувчиларимиз учун кадрларни тўплашга эришдик. Қатор ҳудудларда хатто бинолар ҳудудига кириш имконсиз, баланд баланд қилиб тўсиб ташланган. Масалан, мусиқа мактаби, Бухоро арена спорт мажмуаси. Вилоят ҳокимлигинику айтмаса ҳам бўлаверади, у ерга кириш ва тасвирга олиш ичкаридан имконсиз. Ташқаридан эса уддаладик. 

Бухоро вилояти ҳокимлиги биноси. Фото Бобур Каримов. 5 март 2024 йил

Бухоро вилояти ҳокимлигининг 1980-йилларнинг иккинчи ярмида Ўзбекистон меъмори Ричард Блез лойиҳаси бўйича барпо этилган, “меъморнинг сақланиб қолган саноқли асарларидан бири бўлиб қолаётган, бино қурилган давр учун аутентик (ноёб) кўринишдаги” биноси ҳам бузилмоқда. Бухорода бошланган “бузиш”ларга маҳаллий аҳоли, мамлакатдаги фаоллар, блогерлар, депутату, ОАВлар ўз муносабатларини беришди. Бироқ фойда бўлмади. Кўриб турганингиздек, Бухоро маркази катта қурилиш майдонига айланган. 

Бухородаги сайёхлик маркази қурилишига қарши бўлаётган фуқаролар 13 январь куни “Потребитель Бухара плюс” Телеграм канали вилоят аҳолисининг президент Шавкат Мирзиёевга йўллаган видеомурожаатини ҳам эълон қилганди.

Қиймати 470 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш мақсадида 2002 йилда қурилган “Бухоро арена” спорт мажмуаси ва футбол стадиони, Болалар мусиқа ва санъат мактаби, Бухоро шаҳар ва вилоят ҳокимликлари биноси бузиб ташланмоқда ҳамда мотамсаро она ҳайкали кўчириб юборилмоқда.

Шаҳар кўчалари бўйлаб юрсангиз бузилаётган обектлар атрофлари ўраб қўйилган банерларда “Биз шаҳар қиёфасини ўзгартирмаяпмамиз, балки гўзал яшил боғ қўшмоқдамиз”, “Жонажон Бухорони янада кўкаламзорлаштирамиз”, “Қайта таъмирлаш қисқа вақтда тугалланади, янги этнографик маданий боғ эса абадий қолади” деган ёзувларга кўзингиз тушади. Қани эди ушбу банерларда ёзилганидек ишлар кетаётган бўлса, дейди одам. 

2024-2026 йилларга хорижий сармоя ҳисобидан умумий майдони 32,6 гектар бўлган “Боқий Бухоро” лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Лойиҳа пудратчиси сифатида Сингапурнинг Энтер Энгенееринг компанияси танланган.

Бинолари бузилаётган ташкилот ва муассасалар шаҳарнинг бошқа ҳудудларида, жумладан, Бухоро шаҳрида ҳам жойлаштирилади. Вилоят ҳокимлиги реконструкция қилинадиган ҳудуднинг 70 фоиздан ортиғини яшил майдонлар эгаллаши, мавжуд дарахтлар сақланиб қолиши таъкидлаганди.

Айни пайтда бухорода жадал бузиш ишлари давом этмоқда.

Фото ва видео Бобур Каримов 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.