Молдовада уч кун ичида учта дрон топилди

Фото: Генеральный инспекторат полиции Молдовы

Молдова ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакатда яна бир дрон қулаганини тасдиқлади. Бу ҳақда Молдова полицияси бош инспекциясининг хабарида айтилади, деб ёзади “Европейская правда” нашри.

Дрон марказий Молдовадаги Криулени районида жойлашган Кошерница қишлоғи чеккасида топилган.

Ахборот зудлик билан ваколатли органларга етказилди ва дрон қулаган ҳудудда фуқароларнинг ҳаракатланиши чекланди”, — дея қўшимча қилади Молдова полицияси.

Бу Молдова ҳудудида охирги уч кун ичида топилган учинчи дрондир. 10 ноябрь, якшанба куни мамлакатда иккита дрон – Каушани ва Ришкани ҳудудларида топилганди.

Шундан сўнг Молдова Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисига норозилик нотасини топширди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.