Москва аэропортларида хорижий фуқаролар дактилоскопик текширувдан ўтишлари шарт бўлади

Фото: Сергей Величкин

2024 йилнинг 1 декабридан бошлаб Москва аэропортларида Россияга келаётган хорижлик фуқароларни фото ва бармоқ излари ёрдамида идентификациялаш бўйича экспериментал процедура бошланади, деб ёзади “Коммерсант”.

“Бу ҳали ҳам тажриба, уни амалга оширгандан сўнг, ҳукумат ФСБ билан биргаликда ушбу амалиётни барча чегара ўтиш жойларига кенгайтириш имкониятини кўриб чиқади”, дейди Россия Федерацияси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой.

Москва “чет эл фуқаролари учун анъанавий жалб қилиш маркази ва муҳим транспорт маркази” бўлгани учун эксперимент ўтказиладиган жой сифатида танланган.

Худди шундай назорат тизимини Оренбург областидаги Маштаково автомобиль назорат пунктида ҳам жорий этиш режалаштирилган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.