Москвага қараб учаётган дрон уриб туширилди

собянин
Фото: информационный центр правительства

Москва мэри Сергей Собянин маълум қилишича, 12 мартга ўтар кечаси Раменский шаҳар округида Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари “Москвага қараб учаётган” учувчисиз учар қурилмани уриб туширган.

“Дрон бўлаклари қулаб тушган жойда, дастлабки маълумотларга кўра, вайронагарчиликлар ва жабрланганлар йўқ”, — деб ёзди Собянин.

Раменский округи Москва шаҳридан жануби-шарқда жойлашган бўлиб, Москва вилоятига киради.

12 март, сешанбага ўтар кечаси дронлар ҳужум қилгани ҳақида Белгород, Курск ва Орлов вилоятлари маъмуриятлари ҳам хабар қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Орёл шаҳрида дрон ҳужуми оқибатида нефть базасида ёнғин келиб чиққан.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.