Москвада “мина” ҳақидаги қўнғироқдан кейин савдо-кўнгилочар маркази эвакуация қилинди
Москва жануби-шарқидаги «Мозаика» савдо-кўнгилочар маркази (СКМ) меҳмонлари ва ходимлари “мина” таҳдиди мавжудлиги ҳақидаги аноним таҳдиддан кейин эвакуация қилинди, дея хабар беради “РИА Новости” агентлигига пойтахт шошилинч хизматлари вакили.
“7-Кожуховская кўчаси 9-уй манзилида жойлашган «Мозаика» СКМда портлаш таҳдиди билан аноним қўнғироқ бўлди”, — дейди агентлик суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, хавфсизлик кучлари томонидан текшириш пайтида барча ташриф буюрувчилар ва ходимлар бинодан олиб чиқилган.
Улашиш:
Шарҳлар