Шу кунларда “Понс-Брукс” кометаси Ер яқинидан учиб ўтмоқда

комета
Фото: обвал

Уни 1 апрелгача сайёрамизнинг турли қисмларида оддий кўз билан ҳам кузатиш мумкин бўлади. Кейинги сафар “Понс-Брукс” кометасини 71 йилдан кейин кўриш мумкин.

Ўтган йилнинг июль ойида кутилмаган алангаланиш туфайли комета тахминан 100 баробар ёрқинлашган ва унинг ядросини (кома) ўраб турган чанг ва газ булути кенгайиб, шакли тақага ўхшаб қолган, деб ёзади Space.com. Шу сабабли шохли комета шайтон кометаси номини олди.

“Бу комета биринчи марта 1812 йил 12 июлда астроном Жан-Луи Понс томонидан кашф этилган. У биринчи марта уни думи кўринмайдиган шаклсиз объект сифатида тасвирлаган. Бироқ, кейинги бир ой ичида комета шу қадар ёрқинлашдики, уни тунги осмонда оддий кўз билан кўриш мумкин. Кейинги ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, комета Қуёшни айланиб ўтиши учун тахминан 65-75 йил керак бўлади”, — дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.