Москвада собиқ мудофаа вазирининг ўринбосари Павел Попов ҳибсга олинди
Москвадаги суд Россия Федерацияси собиқ мудофаа вазири ўринбосари, захирадаги армия генерали Павел Поповни фирибгарлик иши бўйича ҳибсга олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
«Терговнинг илтимосномаси қондирилсин, гумонланувчига … қамоқ шаклидаги эҳтиёт чораси танлансин», – деди судья мажлис якунида.
У собиқ амалдор жорий йилнинг 29 октябригача тергов изоляторида қолишини қўшимча қилди. Бунда у «Бутирка» деб номланувчи 2-сонли тергов ҳибсхонасида сақланади.
2024 йил июнь ойида Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Павел Поповни мудофаа вазирлигидан бўшатган эди. Давлат раҳбарининг бундай қарори сабаблари очиқланмаган эди.
Улашиш:
Шарҳлар