Москвада Украина байроғи сурати туширилган футболкадаги эронликни ушлади

Фото: Baza

Москванинг Тверь район суди 31 ёшли эронлик Хидари Хосинни Balenciaga брендининг Украина байроғи ва маблағ йиғиш учун QR-код туширилган оқ рангли футболкасини кийгани учун Россия қуролли кучларини обрўсизлантиришда айбдор деб топди, деб ёзади Baza.

Дастлабки маълумотларга кўра, Эрон фуқароси Holiday Inn меҳмонхонасида истиқомат қилган. Украина қуролли кучларига маблағ йиғиш учун Украина рамзи ва QR-коди туширилган футболка кийиб, “Васильевский Спуск” ҳудудида сайр қилаётганида полиция унга эътибор қаратган. Эркак қўлга олиниб, Россия қуролли кучларини обрўсизлантириш тўғрисида баённома тузилган.

Кейинчалик Хидари Хоссиннинг футболкаси қалбаки эканлиги маълум бўлди. Balenciaga бренди фақат Украина байроғи туширилган қора свитшот ишлаб чиқарган, аммо шунга ўхшаш мавзуда оқ футболка йўқ.

Суд чет эл фуқаросига 50 минг рубль миқдорида жарима солди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.