Москвада ўзининг вояга етмаган қизига нисбатан жинсий зўравонлик гумони билан Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Фото: depositphotos

Москвада вояга етмаган қизига жинсий зўравонликда айбланиб, ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди. Пойтахт Тергов қўмитаси матбуот хизматининг хабарига кўра, сўроқ пайтида 46 ёшли эркак ўз айбига иқрор бўлган.

Фуқаро 2021 йил 15 декабрдан 21 декабрга қадар Челюскинская кўчасидаги тураржой биноларидан бирида хонадонда яшаб, вояга етмаган қизига нисбатан жинсий характерга эна зўравонлик ҳаракатларини содир этган. Орадан бирмунча вақт ўтгач, қиз ҳуқуқ-тартибот ходимларига бўлган воқеани айтиб берган.

РФ ЖКнинг 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни (жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари) содир этганлик бўйича  жиноят иши қўзғатилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.