Москванинг учта аэропортида чекловлар жорий этилди

домодедово
Фото: турдом

Хавфсизликни таъминлаш мақсадида “Внуково”, “Домодедово” ва “Жуковский” аэропортларида чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда “Росавиация” хабарига таяниб, ТАСС ёзади.

Чекловлар  соат 09:39 дан бошлаб жорий этилган. Уларга парвоз рейсларининг вақтинчалик кечикиши ва келаётган рейсларни муқобил аэродромларга йўналтириш киради.

Учта аэропортда учиш ва қўниш онлайн бортидаги маълумотларга кўра, рейслар кечикишда давом этмоқда. Соат 11:00 да баъзи рейслар 11:15-11:25 га кўчирилган. Аммо парвозлар бекор қилинмаган.

17 мартга ўтар кечаси ва эрталаб Москва областида Украина Қуролли кучларининг бешта дрони йўқ қилингани ҳақида аввалроқ ёзган эдик. Биринчи иккитаси Домодедовода йўқ қилинган, яна бири Ступино ва Раменский шаҳар округларида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан тўхтатилган. Охиргиси яна Домодедовода йўқ қилинган – бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собянин соат 10:21 да хабар берган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.