Мудофаа вазирининг ўринбосари Тимур Ивановнинг ҳибсга олиниши экспертлар орасида кенг муҳокамани келтириб чиқарди
Мудофаа вазирининг ўринбосари Тимур Ивановнинг ҳибсга олиниши Сергей Шойгуга ҳужум сифатида қабул қилинмоқда, бу унинг мавқеини заифлаштириши, шунингдек, мудофаа вазири лавозимини йўқотиш хавфини юзага келтириши мумкин. Мутахассислар бу шов-шувли коррупция можаросининг оқибатларини таҳлил қилади.
Нима учун Иванов ҳозир ҳибсга олинди?
Сиёсатшунос Иван Преображенскийнинг таъкидлашича, бунга учта омил тўғри келганини айтаади:
“Биринчиси, фронтдаги генераллар ва офицерларга ҳужум арафасида уларнинг шикоятлари эшитилгани ҳақида ижобий хабар юбориш истаги. Иккинчиси – ҳукуматдаги бўлажак ўзгаришлар ва Шойгу ва, эҳтимол, Ковальчук кланларини заифлаштириш истаги. Катта бошлиқларни ҳибсга олиш эса, Путинни ҳибсга олиш зарурлигига ишонтиришга муваффақ бўлган душманлар гуруҳи мавжуд бўлганида, амалга оширилади.
Шойгуга қилинган ҳужум ортида Николай Патрушев турган бўлиши мумкин, дейди сиёсатшунос Аббас Галлямов:
“Афтидан, Шойгуни анчадан бери ёқтирмаган Патрушев президентни мудофаа вазирини алмаштириш кераклигига ишонтира олган кўринади. Шойгу жамоасидан бошқа одамлар ҳам ҳибсга олиниши мумкин”.
«Иванов иши» ҳукуматнинг май ойидаги ротацияси билан боғлиқми?
“Шубҳасиз, вазирлар маҳкамасининг қайта шакллантирилиши содир бўлган воқеаларнинг сабабларидан биридир. Бундай пайтларда аппарат кураши доимо кучаяди”, – дейди Галлямов.
«Бу фақат «мамлакат учун қийин пайтларда» тизим порахўр ва ўғрилардан тозаланишини кўрсатиш истаги билан боғлиқ», – дейди Карнеги жамғармаси эксперти Андрей Колесников. “Шойгунинг оммавий рейтинглари учун ҳеч нарса ўзгармади – унинг рейтинглари аллақачон тушиб кетган. Ва бу ҳар қандай элита учун сигналдир”.
Шойгу янги ҳукуматдаги лавозимини сақлаб қоладими?
Шойгу ҳали ҳам Путинга асқотиши мумкин, бунга Преображенский амин:
«Путин ёзги ҳужум муваффақиятсизликка учраганида ундан қутулишга ҳаракат қилиши мумкин ва бунинг учун шахсан Шойгу жавобгар бўлади».
“Ҳозир иккита сценарий кўриб чиқилмоқда, – дейди сиёсатшунос Михаил Комин, “Биринчиси: Шойгу хавфсизлик кучларининг Ивановга қилган босимидан сўнг, ўз лавозимини сақлаб қолиш учун ўз сафдошини таслим қилди. Кейин май ойида у ўз лавозимини сақлаб қолади. Акс ҳолда, хавфсизлик кучлари Путинни Шойгуни ишдан бўшатишга ундайдиган превентив зарба беради”.
“Шойгу учун бу жиддий зарба, аммо ҳалокатли эмас. Ўйлайманки, Шойгу ўз позициясини сақлаб қолади, лекин сезиларли даражада заифлашади, — дейди сиёсатшунос Илья Грашченков. – Менимча, Кремлнинг ўзи буни хоҳлайди. Путин учун Шойгу тушунарли иттифоқчи. Шойгунинг юқори рейтинги Кремлни доим хижолат қилиб келган”.
Шарҳлар